Президент Владимир Путин Россияда "Россия Федерацияси сайлов тизимининг хизмат кўрсатган ходими" фахрий унвони таъсис этилган фармонни имзолади.
Ҳужжатда қайд этилишича, мазкур унвон Марказий сайлов комиссияси ва бошқа сайлов комиссияларининг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган аъзоларига, шунингдек, сайлов ва референдумга тайёргарлик кўришда алоҳида жонбозлик кўрсатган ходимларига берилади.
Бундан ташқари, унвон сайлов тизимини ривожлантириш, сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, сайлов ҳуқуқларини таъминлаш ва уларни ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун ҳам берилиши мумкин.