Унинг айтишича, 2025 йилда Россияда саноат ишлаб чиқариши 2021 йилга нисбатан 12 фоизга ошган, қайта ишлаш саноати ҳажми эса қарийб 25 фоизга кўпайган.
Путин Россия саноат мустақиллигини янада кучайтиришга чақириб, айни пайтда хорижий давлатлар билан технологик ҳамкорлик давом этишини таъкидлади.
Шунингдек, у СВО қатнашчилари мудофаа саноати ва фуқаролик тармоқлари учун муҳим кадрлар захираси бўлишини билдирди.
Россия Машинасозлар иттифоқининг X қурултойида «Ростех», «Роскосмос», Бирлашган авиасозлик корпорацияси, «Алмаз-Антей», «Уралвагонзавод» ва «АвтоВАЗ» каби йирик корхоналар вакиллари иштирок этмоқда.