Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ўтган тунда қатор ҳудудларда Украинанинг 26 та дронларини тутиб олди ва йўқ қилди. Бу ҳақда 16 апрель, чоршанба куни Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Ўтган кечада ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари навбатчиликда бўлган Украинанинг самолёт типидаги 26 та дронларини тутиб олди ва йўқ қилди: Воронеж вилояти ҳудудида тўққизта, Белгород вилояти ҳудудида саккизта, Курск вилояти ҳудудида тўртта, Липецк вилояти ҳудудида иккита ва Москва вилояти ҳудуди устидан битта дрон тутиб олинди ва йўқ қилинди" - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Россия департаментининг хабар беришича, Москва вақти билан соат 6:35 дан 7:00 гача ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари навбатчиликда Тула вилояти ҳудудида битта ва Рязан вилояти ҳудудида битта дронни йўқ қилган.
Айни пайтда Нижний Новгороддаги Стригино ва Ярославлдаги Туношна аэропортларида самолётларнинг келиши ва учишига вақтинчалик чекловлар жорий этилди.
"Фуқаролик самолётларининг парвозлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Нижний Новгород (Стригино), Ярославл (Туношна) аэропортларида ҳаво кемаларининг келиши ва жўнашига вақтинчалик чекловлар жорий этилди", — дейилади ҳаво транспорти федерал агентлиги хабарида.