 
        Аltrata тадқиқот компаниясининг “Billionaire Census 2025” номли янги йиллик ҳисоботига кўра, Россия миллиардерлари сони ўтган йилга нисбатан 8,5 фоизга ошиб, 128 нафарга етган. Уларнинг умумий бойлиги 457 миллиард доллар деб баҳоланган.
Буюк Британияда ҳам миллиардерлари сони 128 нафарни ташкил этади, бу кўрсаткич бир йилда 4,9 фоизга ошган. Уларнинг умумий бойлиги эса 323 миллиард долларга тенг.
Рейтингда АҚШ биринчи ўринда турибди, бу мамлакатда 1135 нафар миллиардер бор. Уларнинг сони бир йилда 8 фоизга ортган, умумий бойлиги эса 5,74 триллион долларни ташкил қилади. Иккинчи ўринда Хитой (321 миллиардер), учинчи ўринда эса Германия (184 миллиардер) жой олган.
Аltrata маълумотига кўра, 2024 йилда рейтингга кирган 15 давлатдан 12 тасида миллиардерлар сони ошган.
 
 18+ Андижонда 10-синф ўқувчилари тунги клубларда "жавлон" уришмоқда (фото)
                    
                    18+ Андижонда 10-синф ўқувчилари тунги клубларда "жавлон" уришмоқда (фото)
                 Уруш туфайли Путиннинг рейтинги рекорд даражада ошди
                    
                     Уруш туфайли Путиннинг рейтинги рекорд даражада ошди
                 "Москва ер юзидан “супуриб ташланади”
                    
                    "Москва ер юзидан “супуриб ташланади”