Бугун 31 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентда «Гелик» ва Тез ёрдам машинаси тўқнашди

Тошкентда «Гелик» ва Тез ёрдам машинаси тўқнашди

Тошкентнинг Яшнобод туманида, тез ёрдам машинаси ва автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, 2 киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 30 октабр куни, соат 12:45 ларда Яшнобод тумани КХАЙ кўчасида содир бўлган.

Хусусан, «Mercedes Benz» русумли транспорт воситаси, тез тиббий ёрдам транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида икки нафар фуқарога биринчи ёрдам кўрсатилган, — дейилади хабарда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:28 30.10.2025. Ўқилди: 1155 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!