 
        Дональд Трамп маъмуриятининг юқори лавозимли амалдорлари консерватив сиёсий фаол Чарли Киркнинг ўлдирилиши ортидан хавфсизлик учун ҳарбий базаларга кўча бошлади.
Бу ҳақда The Atlantic манбаларига таяниб хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, Киркнинг ўлдирилиши ва АҚШда Трамп сиёсатига қарши фаол норозилик намойишлари, шунингдек, амалдорлар ва уларнинг оилаларига таҳдидлар маъмурият вакилларини ҳарбий базаларга кўчиб ўтишга ундаган. У эрда улар ҳарбий ҳимояга ишонишлари мумкин.
Журналга кўра, Давлат котиби Марко Рубио, Пентагон котиби Пит Хегсет, ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм, Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) матбуот котиби Кэти Миллер ва унинг турмуш ўртоғи, Трампнинг ички сиёсат бўйича бош маслаҳатчиси Стивен Миллер ва армия котиби Дэниел Дрисколл ҳозирда АҚШ ҳарбий базасида истиқомат қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Кирк 10 сентябрь куни Юта штатининг Орем шаҳридаги университетда нутқ сўзлаётган пайтда отиб кетиб, шифохонада вафот этган эди. Консерватив фаол Трамп тарафдори эди. Кирк қотиллигида гумон қилинган Тайлер Жеймс Робинсон 11 сентябрь оқшомида ҳибсга олинди ва унга етти моддада айблов қўйилди. Юта округи прокурори Робинсон учун ўлим жазосини талаб қилишга ваъда берди.
 18+ Андижонда 10-синф ўқувчилари тунги клубларда "жавлон" уришмоқда (фото)
                    
                    18+ Андижонда 10-синф ўқувчилари тунги клубларда "жавлон" уришмоқда (фото)
                 "Москва ер юзидан “супуриб ташланади”
                    
                    "Москва ер юзидан “супуриб ташланади”
                 Муҳожирлар орасида биринчи: Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилаётган ўзбеклар сони маълум бўлди
                    
                    Муҳожирлар орасида биринчи: Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилаётган ўзбеклар сони маълум бўлди