 
        "Умид қиламизки, президент Трампга бу ҳақда маълумот тўғри тарзда етказилган. Чунки бу ҳеч қандай ҳолатда ядровий синов сифатида талқин этилиши мумкин эмас", — деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Кремл вакили Доналд Трампнинг АҚШ ядровий қурол синовларини қайта бошлаш нияти ҳақидаги баёнотига изоҳ берар экан, ҳозирда дунёда бундай синовларга нисбатан мораторий амал қилаётганини эслатди.
"Ҳозирча ҳеч ким бундай синовлар ўтказаётгани ҳақида бизда маълумот йўқ. Агар гап “Буревестник” ракетаси синови ҳақида кетаётган бўлса, бу ҳеч қандай тарзда ядровий синов эмас. Барча давлатлар ўз мудофаа тизимларини ривожлантириш билан шуғулланади, аммо бу ядровий синов ҳисобланмайди", — деди у.
"Президент Путин буни бир неча бор такрорлаганидек, агар кимдир мораторийни бузса, Россия вазиятга қараб ҳаракат қилади", — дея қўшимча қилди Песков.
 
 18+ Андижонда 10-синф ўқувчилари тунги клубларда "жавлон" уришмоқда (фото)
                    
                    18+ Андижонда 10-синф ўқувчилари тунги клубларда "жавлон" уришмоқда (фото)
                 Уруш туфайли Путиннинг рейтинги рекорд даражада ошди
                    
                     Уруш туфайли Путиннинг рейтинги рекорд даражада ошди
                 "Москва ер юзидан “супуриб ташланади”
                    
                    "Москва ер юзидан “супуриб ташланади”