Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Россия махсус хизматлари Беларусни урушга тортиш учун АЭСда провокациялар тайёрламоқда

Россия махсус хизматлари Беларусни урушга тортиш учун АЭСда провокациялар тайёрламоқда

Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси маълумотларига кўра, россияликлар Беларусдаги муҳим инфратузилма объектларида провокациялар тайёрламоқда.

Хусусан, гап Островец атом электр станцияси ҳақида бораётган бўлиши мумкин, дея хабар қилади "Суспильне" нашри Украина Бош разведка бошқармасига таяниб.

Ушбу ҳисоботга кўра, терактга жавобгарлик Беларус ҳарбий кийимида бўладиган НАТО мамлакатлари ва Украина фуқароларига юклатилиши кўзланган.

Ҳозирда Беларус Давлат хавфсизлик қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва чегара қўшинлари бўлинмалари аллақачон шай ҳолатга келтирилган, дея қўшимча қилади газета.

Киритилди: 21:00 20.11.2022. Ўқилди: 4436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!