Бу ҳақда Украинанинг Deepstate мониторинг лойиҳаси хабар берди. Шунингдек, рус Telegram каналлари Россия Федерациясининг Кореневский, Суджанский ва Глушковский туманларида фаол аксил-ҳужуми ҳақида ёзмоқда. Хусусан, Мудофаа вазирлигига яқин бўлган “Рыбар” Telegram каналининг таъкидлашича, Россия армияси бўлинмалари Глушковский туманидан Украина қўшинларини деярли бутунлай сиқиб чиқарган.
Deepstate лойиҳасининг ёзишича, Украина қуролли кучлари 10 октябр куни Кореневский туманида 38 квадрат километрдан ортиқ майдонни йўқотган.
"Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Курск вилоятида Россия армиясининг янги оммавий қарши ҳужуми бошланди", — дейди мустақил ҳарбий таҳлилчи Ян Матвеев.