Генерал-полковник Александр Чайко Россия Космик-ҳаво кучларининг янги бош қўмондони этиб тайинланди. У Буча аҳолисининг ўлдирилишига алоқадорликда айбланган эди.
Бу ҳақда манбаларга таяниб "РБК" нашри хабар бермоқда.
Чайконинг тайинлангани ҳақида Россия Космик-ҳаво кучларига яқин бўлган Fighterbomber Z-канали ҳам ёзмоқда: "Шахсан ўзим у билан Сурияда жанг қилганман, ёмон гап айтолмайман. Ҳар бир нарсага диққат қиларди, тушунарди, барча масалаларни ҳал қиларди, вазифаларни бизга шахсан ўзи қўярди ва иш натижаларини ҳам шахсан назорат қиларди", дейилади хабарда.
Март ойида Чайко Европа Иттифоқи санкцияларига тушган эди. Чекловлар юзлаб тинч аҳоли вакиллари ўлдирилган вақтда ўз бўлинмаларига раҳбарлик қилган" Россия ҳарбий қўмондонларига нисбатан жорий этилган. Чайко, шунингдек, Бучада тинч аҳолининг ўлдирилиши бўйича суриштирувларда ҳам қайд этилган.
Украина Бош прокуратураси Бучадаги ҳарбий жиноятларда генерал-майор Сергей Чубарикин қўмондонлик қилган 76-гвардия десант-штурм дивизияси ҳарбий хизматчиларини айблаган эди ваЧайко унинг бошлиғи бўлган.