Сергей Наришкин, шунингдек, бутун Европа қитъаси учун тинчликни таъминлашни ўз ичига олган келишув асосида Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтади.
"Россия “Корея сценарийси” ёки бошқа ҳар қандай вариантга кўра можаронинг музлатилишини қатъиян рад этади. Барчамизга мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчлик керак. Қолаверса, бу тинчлик биринчи навбатда Россия учун таъминланиши керак. Тинчликни таъминлаш шарти Украина можаросига сабаб бўлган сабабларни бартараф этишдир", — деди Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси Украина масаласида Путин июн ойида айтган шартлар бўйича тинчлик музокараларини ўтказишга тайёр. Бу шартлар орасида Украинанинг тўрт вилояти — Донецк, Луганск, Херсон ва Запороженинг бутун ҳудудини Россия Федерациясига топшириш ҳам бор.