Россиянинг Киевга ракета зарбаси натижасида 43 киши жароҳатланган, бир киши ҳалок бўлган.
Бу ҳақда шаҳар мэри Виталий Кличко маълум қилди.
Қайд этилишича, зарба оқибатлари бир қанча туманларда кузатилган, уйлар шикастланган.
26 киши пойтахт тиббиёт муассасалари шифохоналарига ётқизилди, ҳалок бўлган аёлнинг жасади вайроналар остидан чиқарилди, деб хабар қилди ИИВ.
Департаментнинг қайд этишича, жароҳатланганлар орасида қўнғироққа кетаётган уч нафар полиция ходими ҳам бор.
"Зарблардан бири турар-жой кўп қаватли уйга тушди: бутун кириш жойи вайрон бўлди", — дейилади хабарда.