Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия жанубида Украина дронининг ҳужуми оқибатида порт инфратузилмаси зарар кўрди

Россия жанубида Украина дронининг ҳужуми оқибатида порт инфратузилмаси зарар кўрди

Краснодар ўлкасининг Темрюк шаҳрида Украина Қуролли кучлари дронларининг ҳужуми оқибатида порт инфратузилмаси зарар кўрди.

Бу ҳақда минтақавий тезкор гуруҳ ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

"Киев режимига қарашли учувчисиз самолётнинг ҳужуми туфайли Темрюкдаги порт инфратузилмаси элементлари зарар кўрди. Ёнғин содир бўлди", - дейилади тезкор гуруҳ баёнотида.

Баёнотда қўшимча қилинишича, ёнғинни ўчиришда 32 нафар мутахассис ва саккизта техника иштирок этмоқда. Воқеа жойида махсус ва фавқулодда хизматлар ишламоқда.

Шунингдек, дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқлиги, ходимлар эвакуация қилингани таъкидланган.

Киритилди: Бугун 09:15. Ўқилди: 237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!