Россия ҳукумати депутат Владислав Даванковнинг Тожикистон ва Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилояти мисолида мамлакатда ҳижоб ва ниқоб кийишни тақиқлашни таклиф қилган қонун лойиҳасини қўллаб-қувватламади.
Ҳукумат «диний кийим» ва «диний атрибутлар ёки диний рамзлар туширилган кийим» каби атамалар қонун билан тартибга солинмаслигини, бу эса «ноаниқ ҳуқуқни қўллаш амалиётига олиб келиши»ни таъкидлади.
Вазирлар Маҳкамаси ташаббусни сезиларли даражада такомиллаштиришни тавсия қилди.
Гап бир қатор федерал қонунларга ўзгартиришлар киритилган депутат Владислав Даванковнинг қонун лойиҳаси ҳақида бормоқда. Ташаббус нафақат юзни тўлиқ қоплайдиган ниқоб кийишни, балки юзни «қисман» қоплайдиган бошқа диний кийимларни ҳам тақиқлашни назарда тутади.
Қонун лойиҳаси матнида Даванков Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони ва Тожикистондаги мисолларга ишора қилади, унинг сўзларига кўра, кўчада ҳижобда юришни қонуний равишда тақиқлаш.
Бир қатор россиялик экспертлар, жумладан, Россия давлат гуманитар университетининг Ижтимоий-сиёсий тадқиқотлар ва ахборот технологиялари маркази директори Магомед Омаров таклиф қилинаётган тақиқ «тескари таъсир» келтириши мумкинлигини айтди.
Ўтган ҳафта муфтий ва Татаристон Республикаси Мусулмонлари диний бошқармаси вакили Комил Самигуллин ижтимоий фаоллар ва депутатларга мурожаат қилиб, ниқоб масаласини Россия учун «узоқ» ва «аҳамиятсиз» деб билишини айтди.
Қонун лойиҳаси нафақат Татаристонда, балки Чеченистонда ҳам қўллаб-қувватланмади: июнь ойида Чеченистондан Давлат Думаси депутати Адам Делимханов Даванковнинг ташаббусини танқид қилди: “Агар Даванков ҳеч кимга диний буйруқларини бажаришни тақиқламоқчи бўлса, демак у Конституцияга тўғридан-тўғри зиддир."