Бугун 21 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россия ҳарбий-денгиз кучларининг кемалари Кубани тарк этишни бошлади

Россия ҳарбий-денгиз кучларининг кемалари Кубани тарк этишни бошлади

Россиянинг 4 та ҳарбий кемаси 12-17 июн кунлари Ҳавана портида бўлди.

Россия ҳарбий-денгиз флоти кемалари Кубага сафарини якунлаб, пойтахт Ҳавана шаҳрини тарк этмоқда, деб хабар берди ТАСС.

Қайд қилинишича, дастлаб «Казань» атом сув ости кемаси портдан чиқиб кетди, яқин келажакда «Адмирал Горшков» фрегати ва «Академик Пашин» танкери ҳам оролни тарк этади.

Россиянинг «Казань» атом сувости кемаси, «Амирал Горшков» фрегати, «Академик Пашин» танкери ва «Николай Чикер» қутқарув буксири 12 июн куни Ҳавана портига етиб борган эди.

6 июн куни Куба инқилобий қуролли кучлари вазирлиги кемалар кириб келишига изоҳ бериб, «Бу Куба ва Россия ўртасидаги тарихий дўстона муносабатларга мос келади ҳамда Куба иштирок этувчи халқаро қоидаларга мувофиқдир. Ҳеч бир кема ядровий қуролни олиб юрмайди. Уларнинг мамлакатимизда тўхташи минтақа учун хавф туғдирмайди», деган баёнотни берган эди.

Россия Мудофаа вазирлиги сафарнинг асосий мақсади - «байроқни намойиш қилиш ва ҳарбий-денгиз флотининг узоқ океан зонаси операцион муҳим ҳудудларида мавжудлигини таъминлаш», деб маълумот берди.

Киритилди: 02:26 18.06.2024. Ўқилди: 6364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!