Бугун 31 июль, 2026 йил, жума

O'ZB

Россия Ғарб технологияларини Ҳиндистон орқали санкцияларни четлаб ўтиб олмоқда

Россия Ғарб технологияларини Ҳиндистон орқали санкцияларни четлаб ўтиб олмоқда



Strider Technologies маълумотларига кўра, Россия Украинадаги уруш бошланганидан бери Ҳиндистон орқали Европа ва бошқа Ғарб давлатларида ишлаб чиқарилган икки хил мақсадда қўлланилиши мумкин бўлган товарларни импорт қилишни давом эттирмоқда. Тадқиқотчилар 2022 йилдан буён Ҳиндистон орқали Россияга етказилган қарийб 50 минг назорат остидаги ёки сезгир маҳсулотни кузатган.

Гап электроника, саноат ускуналари, аниқ ўлчов асбоблари, транспорт бутловчи қисмлари ва замонавий электр тизимлари ҳақида бормоқда.

Strider ҳисоботига кўра, Россияга Ҳиндистон орқали етказилган Ғарб маҳсулотлари экспорти кескин ошган: Британия маҳсулотлари — 180%, Швейцария — 131%, Швеция — 455%, Франция — 98%га кўпайган.

Киритилди: 17:06 30.07.2026. Ўқилди: 298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!