Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россия фуқаролари Ўзбекистонга 30 кун муддатга визасиз кириши мумкин бўлади

Россия фуқаролари Ўзбекистонга 30 кун муддатга визасиз кириши мумкин бўлади

Ўзбекистон Республикаси Россия фуқаролари учун мамлакатга ички паспорт ёки ID-карта билан 30 кунгача муддатга визасиз кириш тартибини жорий этиш устида иш олиб бормоқда.

Бу ҳақда "Известия" хабар бермоқда .

Хабарга кўра, амалда россияликлар Ўзбекистонга фақат хорижий паспорт орқали кириши мумкин бўлиб, визасиз тартиб 15 кунгача амал қилади. Ушбу муддат тугагач, фуқаролар вақтинчалик рўйхатдан ўтишлари талаб этилади. Марказий Осиёда фақат Қозоғистон ва Қирғизистон Россия фуқароларига ички паспорт билан кириш имконини бермоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, ушбу ташаббус фақат Россия билан чегараланмайди. Қозоғистон ва Озарбайжон фуқаролари учун ҳам шундай енгилликлар жорий этилиши кўзда тутилмоқда. Ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда ва тегишли таклифлар тайёрланмоқда.

Киритилди: 10:55 28.05.2025. Ўқилди: 933 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!