Россия Федерацияси Федерация кенгаши Россия ва Эрон ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллади.
Россия парламенти юқори палатасининг бугунги ялпи мажлисида жорий йилнинг 17 январида имзоланган Россия ва Эрон ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонун кўриб чиқилди.
Федерация Кенгаши 8 апрель куни Давлат Думаси томонидан ратификация қилинган шартномани маъқуллади.