Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия дронларга қарши нишонга олиш тизимини яратди

A A A
Россия дронларга қарши нишонга олиш тизимини яратди

Янги ЛПК-101 "Кречет" тепловизорли нишонга олиш тизими нафақат денгизда ҳаракатланувчи экипажсиз катерларни, балки "Баба Яга" туридаги катта ҳажмли дронларни ҳам нишонга олишда қўл келади.

Янги нишонга олиш тизимининг асосий хусусиятларидан бири — у нишонни термал белгиси ёрдамида аниқ ажратиб кўрсатади ва ҳаракатланаётган техникада ҳам нишонни мўтадил ушлаб туришга қодир.

Ушбу комплекснинг синовлари қуруқликда ҳам, денгизда ҳам ўтказилди. Қуруқликда у "Корд" оғир пулемёти билан жиҳозланган "Тигер" зирҳли машинасида ўрнатилди. Денгида эса тезюрар қайиқларда синовдан ўтди. Ҳар иккала ҳолатда ҳам синов муваффақиятли ўтди.

"Янги қурилма ҳаракатланаётган траснспортда 100% қулайроқ ишлаш имконини беради. Дисплей билан буни амалга ошириш янада қулайроқ”, — дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашди ҳарбий хизматчи синовлардан сўнг.

Киритилди: 08:22 19.06.2024. Ўқилди: 1268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!