Бу ҳақда Руминия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик маълумотига кўра, 13 сентябр куни Украина билан чегара ҳудудида Россия дрони қайд этилган. Уни кузатиш учун Фетешти авиабазасидан иккита F-16 қирувчи самолёти ҳавога кўтарилган.
"Дрон тахминан Килия-Веке аҳоли пунктидан 20 километр жануби-ғарбда ҳаракатланган ва тез орада радар экранларидан йўқолди. У аҳоли пунктларини кесиб ўтмади ва бевосита таҳдид туғдурмади. Ҳозирда мутахассислар дрон қолдиқларини қидирмоқда", дейилади баёнотда.