Украина президенти Володимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киев марказидаги Владимирская кўчасида, Украина хавфсизлик хизматининг (СБУ) марказий биносига Россия дрони келиб урилган.
Президентнинг сўзларига кўра, дрон УХХ раҳбари вазифасини бажарувчи Александр Покладнинг раҳбари хонасига бориб тушган.
"Зарба берилган вақтда Украина хавфсизлик хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Александр Поклад хонасида бўлмаган. Мен унга Россиянинг ушбу зарбасига адекват, сезиларли ва имкон қадар мутаносиб жавоб қайтаришни топширдим", — деди Зеленский.
Оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинган суратларга қараганда, бинонинг учинчи қаватида ёнғин чиққан. Ҳужум АҚШ президентининг махсус вакиллари яқин кунларда ҳам Москвага, ҳам Киевга ташриф буюриши кутилаётгани ҳақидаги хабарлар фонида содир бўлди.