Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россия Давлат Думаси Путинга “россияликларни хорижда ҳимоя қилиш” учун армиядан фойдаланишга рухсат берувчи қонунни қабул қилди

 Россия Давлат Думаси Путинга “россияликларни хорижда ҳимоя қилиш” учун армиядан фойдаланишга рухсат берувчи қонунни қабул қилди

Қонун иловасида қайд этилишича, ушбу ҳужжат россияликлар хорижда ҳибсга олинган ёки таъқибга учраган тақдирда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилган.

Россия Қуролли кучларидан “экстерриториал” (мамлакат ташқарисида) фойдаланиш бўйича қарорни президент қабул қилади.

Амалдаги нормаларга кўра, Россия президенти мамлакат Қуролли кучларини ўз вазифасидан ташқари бошқа топшириқларни бажаришга жалб қилиш имкониятига эга. Қабул қилинган қонун эса, Путинга хорижий ва халқаро судларнинг таъқибидан россияликларни ҳимоя қилиш учун мамлакат Қуролли кучлари бўлинмаларини чет элга юборишга имкон беради.

Киритилди: Бугун 18:43. Ўқилди: 300 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!