Бугун 16 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россия бош вазири Михаил Мишустин икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келади

Россия бош вазири Михаил Мишустин икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келади

Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистонга икки кунлик ташриф билан сафар қилади. Ташриф давомида у республика раҳбарияти билан учрашади ва Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади. Бу ҳақда Россия ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

“16-17 июнь кунлари Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин Тошкентга амалий ташриф билан ташриф буюради”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон раҳбарияти билан музокаралар чоғида савдо-иқтисодий, инвестиция, илмий-технологик ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган.

Энергетика, саноат, транспорт инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.

Ўзбекистонга ташрифи чоғида Мишустин Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.

Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми 16-18 июнь кунлари бўлиб ўтади. Унда 99 та мамлакатдан жами 8 мингдан зиёд иштирокчи, жумладан, қарийб 3,1 минг нафар хорижий меҳмон қатнашиши кутилмоқда

Киритилди: Бугун 14:25. Ўқилди: 322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!