Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россия Болтиқбўйи минтақасидаги муҳим инфратузилмага ҳужум қилишни режалаштирмоқда

Россия Болтиқбўйи минтақасидаги муҳим инфратузилмага ҳужум қилишни режалаштирмоқда

"Биз махсус хизматларимиздан шундай сигналларни олмоқдамиз. Улар аниқ жой ёки вақтни белгилашга имкон бермайди, чунки душман режалаштиришни ҳали якунламаган; бизга фақат тайёргарлик факти ёки мўлжалланган мақсад маълум", — деди Литва президенти Гитанас Науседа BNS агентлигига берган интервьюсида.

​Литва президенти бундай ҳужумларнинг мақсади муҳим инфратузилмага жисмоний зарар етказиш эканини ва улар турли хил воситалар ёрдамида амалга оширилиши мумкинлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, гап ушбу объектларнинг ишлашини тўхтатиши мумкин бўлган ҳар қандай нарса ҳақида бормоқда.

​Науседа интервьюда Россия ҳужумларининг нишони айнан Литва бўлиши кераклигини тўғридан-тўғри айтмади. Июн ойи охирида Полша ғарб махсус хизматларининг Москва томонидан NATO'нинг шарқий қанотида иғволар хавфи ортиб бораётганидан хавотирда экани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 15:35 16.07.2026. Ўқилди: 1241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!