Бугун Тошкентда маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Россиянинг МДҲ ва халқаро гуманитар ҳамкорлик бўйича федерал агентлиги раҳбари Евгений Примаков орасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда икки давлат театрларининг ўзаро гастроль сафарларини ташкил этиш, таълим, кино соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинди.