Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди.
Оммавий ахборот воситалари Дамашқ Башар Асадни экстрадиция қилишни сўрагани ҳақида январ ойида, Москванинг Суриянинг янги расмийлари билан биринчи алоқаларидан кейин ёзган эди.
Al-Arabiya телеканалининг манбаларига таяниб хабар беришича, бу масала феврал ойида Аҳмад Аш-Шараа ва Владимир Путин ўртасидаги телефон суҳбатида ҳам кўтарилган.
Сурия муваққат ҳукумати раҳбари The New York Times газетасига берган интервьюсида сўров рад этилганини айтди.
Шу билан бирга, Аҳмад аш-Шараа Суриянинг янги ҳукумати Москва билан ҳамкорлик қилишдан бош тортмаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Суриянинг барча қуроллари Россиядан олинган ҳамда Дамашқ Москванинг озиқ-овқат ва энергия таъминотига таянади.