"2025 йил 26 майга ўтар кечаси Россия армияси 355 та дрон ва 9 та Х-101 қанотли ракетадан фойдаланган ҳолда Украина ҳудудига ҳужум қилди. Бу ҳужумда фойдаланилган дронлар сони бўйича рекорд миқдор ҳисобланади", дея хабар бермоқда Украина Қуролли кучлари.
Маълум қилинишича, Украина ҳаво мудофааси барча 9 та Х-101 ракетасини уриб туширган ҳамда 288 та дронни йўқ қилган.
Украина минтақавий ҳокимияти расмийларига кўра, ҳужумлар Киев шаҳри, Киев вилояти, Одесса, Днепропетровск, Запороже ва Хмелницкий вилоятларига қаратилган.