Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россия армияси Украина портлари ва шаҳарларига зарба берди

Россия армияси Украина портлари ва шаҳарларига зарба берди

​Россия Мудофаа вазирлиги тунда Украина портларига юқори аниқликдаги қуроллар ва дронлар билан зарба берди. Натижада ёнилғи резервуарлари, дрон йиғиш цехлари ҳамда Черноморск ва Днепр-Буг лиманида ҳарбий юклар олиб кетаётган 4 та денгиз кемаси шикастлангани маълум қилинди.

​Одесса шаҳрига уюштирилган ҳужумлар оқибатида фуқаролик инфратузилмаси ва маҳаллий корхоналардан бири зарар кўрди. Тонгги ҳужум натижасида 3 киши ҳалок бўлди, яна 3 киши яраланиб, шифохонага ётқизилди.

​Суми шаҳри атрофидаги турар жой мавзесига берилган зарба оқибатида 7 киши жароҳатланди, фуқаролик инфратузилмасига зарар етди.

​Изюм шаҳрида авиабомбалар ва дронлар ёрдамида берилган комбинациялашган зарба туфайли хусусий уйлар, коммунал мулклар ва қишлоқ хўжалиги техникалари вайрон бўлди. Жабрланганлар борлиги хабар қилинд

Киритилди: 11:29 15.07.2026. Ўқилди: 2203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!