Россиянинг Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ)даги доимий вакили Владимир Тарабриннинг таъкидлашича, АҚШ делегацияси конфронтацион сиёсат юритиб, ташкилот фаолиятини издан чиқармоқда. Бу ҳақда у РИА Новости агентлигига маълум қилган.
Тарабриннинг сўзларига кўра, Россия 2025 йил июль ойида КҚТТнинг Техника котибиятига Киев томонидан кимёвий қуроллардан фойдаланилгани ҳақида ишончли далилларни тақдим этган.
Шу билан бирга, у охирги уч йил ичида ташкилот фақат турли манбалардан келган маълумотларни текшириш ҳақида умумий баёнотлар билан чекланиб келаётганини қайд этди.
Тарабриннинг таъкидлашича, бу муддат ичида Техника котибияти Россияга бирор марта ҳам расман мурожаат қилмаган ва тақдим этилган маълумот бўйича қўшимча изоҳ ёки аниқлик сўрамаган.
Унинг фикрича, бу ҳолат КҚТТда сиёсий босим ва икки стандартлар ҳукм сураётганидан далолат беради.