“Биз Вашингтонни вазиятга ҳарбий аралашувдан огоҳлантирмоқчимиз, бу ҳақиқатдан ҳам кутилмаган салбий оқибатларга олиб келувчи ўта хавфли қадамдир”, - деди Мария Захарова.
Россия ТИВ расмий вакили айтишига кўра, Эрон Россияга “Ядро қуролини тарқатмаслик” шартномаси мажбуриятини тўлиқ бажараётгани ҳақида аниқ маълумотлар берган, ҳамда Исроил ҳужумларини тўхтатган тақдирда, Теҳроннинг ядровий дастурига оид ҳар қандай асоссиз шубҳали қарашларни бартараф этиш мақсадида, АҚШ билан алоқаларни тиклашга тайёрлигини билдирган.