Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россия апрел ойида Украинанинг 116 квадрат километр ҳудуди устидан назоратни йўқотди

Россия апрел ойида Украинанинг 116 квадрат километр ҳудуди устидан назоратни йўқотди

Бу ҳақда АҚШнинг Урушни ўрганиш институти (ISW) 2 май кунги ҳисоботида маълум қилди.

Таҳлилчиларга кўра, 2024 йил августда Украина Курск вилоятига бостириб кирганидан бери илк бор Россия армияси жанг майдонида соф ҳудудий йўқотишга учради.

"Россиянинг жанг майдонидаги олдинга силжиш суръати 2025 йил ноябридан бери пасайиб бормоқда. Чунки Украинанинг қуруқликдаги қарши ҳужумлари, ўрта масофали зарбалари, армиянинг Starlink сунъий йўлдош терминалларидан фойдаланиши тўхтатилгани ва Москванинг Телеграм киришни чеклаши армиядаги мавжуд муаммоларни янада кучайтирди", дейилади ISW ҳисоботида.

Қайд этилишича, рус қўшинлари илгарилаши суръатининг пасайишига мавсумий об-ҳаво ҳам таъсир қилган. Украинада 2025—2026 йилги қиш аввалги йилларга қараганда совуқроқ ва анча намроқ кечди. Натижада март–апрел ойларида қишки музларнинг эриши ва баҳорги ёғингарчилик сабаб техникалар лойга ботиб қолиб, Россия қўшинларининг ҳаракати секинлашди. Шу билан бирга, май ва июн ойларида иссиқ об-ҳаво сабабли рус армияси олдинга силжиши эҳтимоли инкор этилмаяпти.

ISW маълумотига кўра, Кремл ҳудудлар устидан “назорат ўрнатилаётгани”ни ошириб кўрсатмоқда. Россия қўшинлари 2026 йил апрелида 28,28 квадрат километр ҳудудни эгаллаган ёки унга кириб борган, 2025 йил ноябрдан 2026 йил апрелгача эса бу кўрсаткич 1716,42 квадрат километрни ташкил этган. Бироқ худди шу даврда реал эгалланган ҳудуд атиги 1443,35 квадрат километрни ташкил этган.

Киритилди: Бугун 08:01. Ўқилди: 504 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!