Аргентина терма жамоасининг халқаро ўйинлар ташкилотчиси, ФИФА лицензиясига эга ўйин агенти Гильермо Тофони аргентиналикларнинг Россия терма жамоаси билан эҳтимолий учрашуви ҳақидаги миш-мишлар ҳақида гапирди.
"Россия терма жамоаси билан ўйинми? Билмадим. Бу мумкин, аммо муаммо шундаки, Аргентина бошқа рақиб излаши керак бўлади. Улар иккита ўйин ўтказишни хоҳлашади. Ё Жанубий Корея билан Япония, ёки Россия ва бошқа жамоа бўлади", - дейди Тофони.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилдан бери Россия терма жамоаси ва клублари расмий турнирларда қатнашмаяпти, бироқ улар ўртоқлик ўйинлари учун халқаро рақибларни фаол излашда давом этмоқда.