Бугун 8 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россия активлари қурол-яроқ ва Киевга ҳарбий ёрдам учун сарфланмоқда

Россия активлари қурол-яроқ ва Киевга ҳарбий ёрдам учун сарфланмоқда

Буюк Британия Россиянинг музлатилган активларидан 10 миллиард фунт стерлингни Украинага ҳарбий ёрдам сифатида сарфлади, деди мудофаа вазири Жон Хили Киевга сафари вақтида.


Буюк Британия илк бор Россиянинг музлатилган активлари ҳисобига Украинага ҳарбий ёрдам молиялаштирди. Мудофаа вазири Жон Хили 2025 йил 4 сентябрда Киевга қилган ташрифи вақтида шу ҳақда маълум қилди: бу мақсадларга тахминан 1 миллиард фунт стерлинг (тақрибан 1,2 миллиард евро) ажратилган.

Буюк Британия ҳукумати маълумотларига кўра, ушбу маблағлар орқали юз минглаб артиллерия ўқ-дорилари, ЗРК ракеталари, дронлар, эҳтиёт қисмлар етказиб берилди, шунингдек техникани таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича янги шартномалар тузилди. 2025 йилда Буюк Британиянинг Украинага кўрсатган умумий ёрдам маблағи 4,5 миллиард фунт стерлингга (тақрибан 5,3 миллиард евро) етди.

Бундан ташқари, Лондон Киевга 2,26 миллиард фунтлик кредит тақдим этди, у музлатилган Россия активларидан олинган даромад ҳисобидан тўланмоқда.

Жавобан, Россия Хавфсизлик Кенгаши Раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев британ расмийларини «ўғирлар» деб атади.
«Мазкур пулни суд орқали талаб қилиш мумкин эмас. Ўғирланганини табиий шаклда қайтариб оламиз — яъни украин ерлари ва у ердаги мулк билан», — деб ёзди у телеграм каналида.

2022 йилда Украинада уруш бошланганидан сўнг Ғарб давлатлари Россия Марказий банкининг 260 миллиард евро активларини музлатди. Шуларнинг 190 миллиард евро қийматдагиси Белгиядаги Euroclear депозитарида сақланмоқда. Европа Иттифоқи активларни тўғридан-тўғри мусодара қилишдан воз кечди, аммо даромадни Киевни қўллаб-қувватлаш учун ишлатишга розилик билдирди.

2025 йил январда Буюк Британия ва Украина сиёсий ҳамкорлик, эркин савдо ва стратегик шериклик бўйича 100 йиллик шартномани имзолади. Ҳужжат мамлакатлар ўртасида мудофаа ҳамкорлигини чуқурлаштиришни назарда тутади.

Киритилди: 22:38 04.09.2025. Ўқилди: 859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!