Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия 2026 йилда "хавфсизлик ёстиғи"сиз қолиши мумкин

Россия 2026 йилда "хавфсизлик ёстиғи"сиз қолиши мумкин

Миллий фаровонлик фонди — ҳукуматнинг «қора кунлар» учун асосий захираси — тез суръатда камаймоқда. Гайдар институти баҳосига кўра, агар нефть нархлари паст бўлиб қолса, ФНБнинг ликвид активлари 2026 йилгача тугаб қолиши мумкин.

Сўнгги икки йил ичида фонд ҳажми уч баробар қисқарди: $113,5 миллиарддан $37,4 миллиардгача. Захирада атиги 139,5 тонна олтин ва 153,7 миллиард юандан иборат маблағ қолди — бу фонд ташкил этилган 2008 йилдан буён энг паст кўрсаткичдир.

Эслатиб ўтамиз, айнан ФНБ маблағлари ҳисобидан субсидиялар, ҳарбий харажатлар ва бюджетдаги камчиликлар қоплаб келинмоқда.

Киритилди: 09:30 11.06.2025. Ўқилди: 2196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!