Евростат маълумотларига кўра, сентябрь ойида Европа компаниялари Россиядан 1,4 млрд еврога газ сотиб олди. Бунинг 40% суюлтирилган газ, 60% эса табиий газдир.
Иккинчи ўринни Алжир (1,1 млрд евро), учинчи ўринни эса АҚШ (990,2 млн евро) эгаллади. Норвегия тўртинчи ўринда, Британия эса бешинчи ўринга тушиб қолди.
Европа Иттифоқи REPowerEU дастурига кўра, 2027–2028 йилларгача Россия газига боғлиқликни тўлиқ тугатиш режалаштирилган. Аммо ҳозирча бу амалда сезилмаяпти.