Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Курск учун жанг: Украина ҳудуднинг катта қисмини бой берди

Курск учун жанг: Украина ҳудуднинг катта қисмини бой берди

Reuters'га кўра, Украина Курск вилоятининг босиб олинган ҳудудларининг 40 фоизини йўқотди.

"Биз ҳозирда тахминан 800 квадрат километр ҳудудни назорат қиляпмиз, агар бу ҳарбий нуқтаи назардан ўзини оқлайдиган бўлса, биз бу ҳудудни назоратимиз остида ушлаб турамиз", — дея аниқлик киритди агентликнинг Украина Бош штабидаги манбаси.

Шунингдек, у Курск вилоятига 11 мингга яқин КХДР ҳарбийлари келганини тасдиқлади. Бироқ манбанинг айтишича, Шимолий Корея аскарларининг асосий қисми ҳамон жанговар тайёргарликдан ўтмоқда.

Журналистларга кўра, Украина қўшинлари Курск вилоятига бостириб кирганидан сўнг Россия армияси ҳудуд яқинида 59 мингга яқин аскарни жамлаган. Шимолий Корея аскарлари ҳам шу ҳисобга киради.

Киритилди: 23:48 23.11.2024. Ўқилди: 756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!