Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россиянинг янги баллистик ракетаси — «Орешник» ҳақида нималарни биламиз?

Россиянинг янги баллистик ракетаси — «Орешник» ҳақида нималарни биламиз?

Москва таранглик кучайган бир пайтда Украинага ҳужумда ядровий салоҳиятга эга бўлган «Орешник»дан фойдаланилганини эълон қилди.

Россия президенти Владимир Путин Украинанинг Днепр шаҳрига қилинган ҳужумда Россия гипертовушли ўрта масофали ракетани синовдан ўтказганини тасдиқлади.

Кремль бу ҳужум Украинанинг яқинда Россия ҳудудини нишонга олиш учун АҚШ ва Буюк Британия томонидан етказиб берилган ракеталардан фойдаланганига жавоб эканлигини айтди.

АҚШнинг истеъфога кетаётган президенти Жо Байден ва унинг маъмурияти яқинда Украинага Россияга узоқ масофали зарбалар бериш учун яшил чироқ ёқди, бу эса кескинликни кучайтирди.

Пентагоннинг таъкидлашича, АҚШ бу ҳужум ядровий хавфни камайтириш каналлари орқали хабардор қилинган.

Россиянинг янги баллистик ракетаси «Орешник» қанақа қурол?

Ўрта масофага мўлжалланган янги баллистик ракета «Орешник» ядровий салоҳиятга эга қурол бўлиб, у илгари омма олдида тилга олинмаган.

Пентагоннинг маълум қилишича, у «РС-26 Рубеж» қитъалараро баллистик ракетасига асосланган.

Гиперсоник ракеталар камида 5 Мач тезликда ҳаракатланади, бу товуш тезлигидан беш баравар юқори дегани ва у парвоз жараёнида маневр қила олади, бу уларни кузатиш ва тутиб олишни қийинлаштиради.

Ҳарбий эксперт Виктор Баранетс «Комсомолская правда» газетасида ракета учдан олтитагача каллакка эга бўлиши мумкин, деб ёзган.

Москвадаги «Миллий мудофаа» журнали муҳаррири Игор Коротченконинг ТАСС давлат ахборот агентлигига зарбанинг видеотасвирларига асосланиб, Орешникда бир нечта мустақил бошқариладиган каллаклар мавжуд, деди.

Киритилди: 20:00 23.11.2024. Ўқилди: 1715 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!