"Шимолий Кореянинг ҳарбийларининг техник маслаҳатчилари Россия томонидан босиб олинган Мариуполга етиб келди. Мариуполдаги КХДР аскарлари руслардан алоҳида жойлаштирилган", деб ёзади CNN Украина ички разведкасидаги манбасига таяниб.
Шунингдек, Шимолий Корея қўшинлари Харков вилоятида ҳам кузатилгани маълум қилинган. Бироқ кейинроқ Украина Қуролли кучларининг “Харков” оператив-тактик гуруҳи минтақада КХДР аскарлари борлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Уларнинг сўзларига кўра, “маълумот берган шахс” тезкор-тактик гуруҳнинг расмий вакили эмас.
Украина Қуролли кучларининг аниқлик киритишича, Харков йўналишидаги оператив вазият ўзгармаган ва украиналик ҳарбийлар “Россия босқинчи кучларини" тўхтатиб туришда давом этмоқда.