Киевнинг таъкидлашича, Россия Днепрда бошқа ракеталар билан бир қаторда қитъалараро баллистик ракетани ишлатган.
Маҳаллий маъмуриятнинг маълум қилишича, ҳужум инфратузилма объектига урилиб, икки фуқарони жароҳатлаган.
Президент Владимир Зеленский «аниқ кескинлашув» ҳақида огоҳлантирди.
Қитъалараро баллистик ракета 1000-5500 км масофани босиб ўтади, бу ўрта масофали баллистик ракета даражасидан паст.
Украина Бош разведка бошқармаси ракета Россиянинг Астрахан вилоятидаги Капустин Яр 4-ракета полигонидан отилганини ва Днепрга зарба беришидан олдин 15 дақиқа парвоз қилганини айтди.
Ракетада олтита жанговар каллак бор эди, уларнинг ҳар бирида олтита ўқ-дори бўлган. Ракетанинг энг юқори тезлиги 11 Мач бўлган.