"Ан-Наср"нинг Мэйсон Гринвуд билан шартнома имзолаш имконияти паст.
Аввалроқ, Саудия клуби "Марсель" вингерига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Трансферда "МЮ"да Гринвуд билан бирга ўйнаган Криштиану Роналду асосий роль ўйнаши мумкин.
Журналист Бен Жейкобснинг маълум қилишича, "Марсель" футболчини сотмоқчи эмас. "Ан-Наср" бундан кейин ҳам келишувга эришиш учун ҳаракат қилишда давом этадими ёки Гринвуднинг ўзи Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга тайёрми, ҳозирча номаълум.
"Манчестер Юнайтед" футболчининг трансфер суммасининг 50 фоизини олади.
Ўтган мавсумда Гринвуд Лига 1'да 34 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урган ва 5 та голга ҳаммуаллифлик қилган.