Бугун 3 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Роналдунинг Португалия федерациясидан хафа бўлишига яна бир сабаб маълум бўлди

Роналдунинг Португалия федерациясидан хафа бўлишига яна бир сабаб маълум бўлди

Криштиану Роналду Португалия футбол федерациясидан нафақат миллий терма жамоа бош мураббийи Жорже Жезуш билан юзага келган келишмовчилик сабабли хафа бўлган.

Эслатиб ўтамиз, футболчи Жезуш уни асосий таркиб ўйинчиси сифатида кўрмаётгани туфайли терма жамоа қароргоҳини тарк этган эди.

Португалиялик журналист Витор Пинтунинг маълум қилишича, 41 ёшли футболчининг бундай муносабатига яна бир омил — унинг 16 ёшли ўғли Португалиянинг U-16 терма жамоасига чақирилмагани бўлган.

«Роналдуни ранжитган яна бир сабаб бор. Менимча, бу унинг терма жамоани тарк этиши билан бевосита боғлиқ эмас, аммо бундай пайтларда барча омиллар бир-бирига қўшилиб кетади. Криштианинью U-16 терма жамоасига чақирилмагани Роналдуни хафа қилди», — деди Пинту Liga D'Ouro теледастури эфирда.

Келаси ҳафта федерация вакиллари Роналду билан учрашиб, уни Жезуш билан муросага келтириш ва миллий терма жамоага қайтишга кўндиришга ҳаракат қилиши кутилмоқда. Роналдусиз Португалия терма жамоаси сўнгги икки учрашувда иккита ғалаба қозонди.

Киритилди: Бугун 09:35. Ўқилди: 965 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!