Бугун 3 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг икки университети дунё топ-1000 талигидан жой олди

Ўзбекистоннинг икки университети дунё топ-1000 талигидан жой олди

Ўзбекистон олий таълим муассасалари Times Higher Education ташкилотининг World University Rankings—2027 рейтингида ўз иштирокини кенгайтирди.

Янги рўйхатга мамлакатимиздан 8 та университет киритилди. Умуман, баҳолаш жараёнида Ўзбекистоннинг 53 та олий таълим ташкилоти қатнашган бўлиб, улардан 45 таси рейтинг иштирокчиси мақомида қайд этилган.

Энг юқори натижани "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" Миллий тадқиқот университети кўрсатди. ОТМ 551–600-ўринлар оралиғидан жой олди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети эса 651–700-поғоналар оралиғида қайд этилиб, Ўзбекистондан топ-1000 таликка кирган иккинчи олийгоҳ бўлди.

Тошкент давлат техника университети ва Тошкент давлат транспорт университети 1001–1200-ўринлар гуруҳидан жой олди.

Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университети ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети 1201–1400-ўринлар оралиғида қайд этилди.

Тошкент давлат тиббиёт университети эса 2001+ тоифасига киритилди.

Times Higher Education университетларни таълим сифати, илмий тадқиқотлар, билим ва технологиялар трансфери ҳамда халқаро ҳамкорлик каби бир қатор асосий мезонлар бўйича баҳолайди.

Киритилди: 23:02 02.10.2026. Ўқилди: 438 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!