Бугун 3 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп Мадурони қўлга олиш эҳтимоли ҳақида “даҳо” билан маслаҳатлашган

Трамп Мадурони қўлга олиш эҳтимоли ҳақида “даҳо” билан маслаҳатлашган

Трамп Мадурони қўлга олиш эҳтимоли ҳақида Grok билан маслаҳатлашган.

Time нашри ёзишича, Доналд Трамп 2025 йил декабрь ойида Венесуэла президенти Николас Мадурони АҚШ ҳарбийлари қўлга олса, Венесуэла аҳолиси қандай муносабат билдириши мумкинлиги ҳақида Grok сунъий интеллект чатботидан сўраган.

Маълумотларга кўра, ўша пайтда Grok’ни ишлаб чиқувчи xAI компанияси эгаси Илон Маск махфий учрашув учун Оқ уйга келган. Трамп шунингдек, чатботдан ўз президентлиги ва сиёсий мероси ҳақида фикр сўраган.

Grok Мадурони репрессив ва жамоатчиликда салбий таассурот уйғотувчи раҳбар сифатида таърифлаб, унинг қўлга олиниши Венесуэла аҳолиси томонидан ижобий қабул қилиниши мумкинлигини билдирган.

Time манбаларига кўра, суҳбатдан сўнг Трамп Grok’ни “даҳо” деб атаган.

Киритилди: 17:53 02.10.2026. Ўқилди: 753 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!