Криштиану Роналду «Ан Наср»даги келажаги борасида қарор қабул қилишга шошилмаяпти.
TEAMtalk хабарига кўра, португалиялик ўйинчи келажаги учун 3 та вариантни кўриб чиқмоқда: «Ан Наср» билан шартномани узайтириш ва раҳбариятдан жамоа таркибини жиддий кучайтиришни сўраш, Португалияга қайтиш ёки профессионал футболчилик фаолиятини якунлаш.
Тез орада 40 ёшни қаршилайдиган Роналдунинг «Ан Наср» билан амалдаги шартномаси ёзгача мўлжалланган.