"Ан-Наср" юлдузи Криштиану Роналду клуб раҳбариятидан "Челси" ҳимоячиси Марк Кукурельяни сотиб олишни сўрагани аввалроқ маълум бўлганди.
Риёдликлар "аристократлар" билан 27 ёшли испанияликнинг трансфери борасида маълумот олиш учун боғланди.
Хабарларга кўра, "Челси" Кукурельяни 60 миллион фунтга (70 миллион евро) қўйиб юборишини маълум қилган.
"Наср" бу нархни пасайтиришга ҳаракат қилади.