Хабарингиз бор, “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдуга номусга текканлик айби қўйилмоқда. Модель Кэтрин Майорга португалиялик футболчи бир неча йил аввал унинг номусини топтаганини айтиб, футболчига айблов қўйганди.
Яқинда “Тhe Sun” нашри бир нечта суратни чоп этди. Мазкур суратлар 2009 йилда Лас-Вегасдаги клублардан бирида олинган. Унда Роналду ҳамда Майоргани бирга кўриш мумкин.
Мазкур суратлар Криштианунинг фойдасига хизмат қилиши мумкин. Чунки суратлар шундан далолат беряптики, қиз ҳеч қандай норозилик билдирмаган. Роналду ҳеч қандай тажовуз қилмаган.