"Мадрид"нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду УЕФА Чемпионлар лигаси тарихида майдонда энг кўп вақт ўтказган футболчи ҳисобланади. Transfermarkt маълумотларига кўра, португалиялик юлдуз ушбу мусобақада 183 та ўйинда жами 15 758 дақиқа майдонда бўлган.
Иккинчи ўринни «Барселона»нинг собиқ форварди Лионель Месси эгаллади — унинг ҳисобида 163 та ўйин ва 13 577 дақиқа бор. Манбага кўра, бу рейтингга дарвозабонларнинг ўйин вақти киритилмаган.
Чемпионлар лигаси тарихида энг кўп дақиқа майдонда бўлган футболчилар (2025 йил ноябрь ҳолатига):
1. Криштиану Роналду — 183 ўйин, 15 758 дақиқа
2. Лионель Месси — 163 ўйин, 13 577 дақиқа
3. Серхио Рамос — 142 ўйин, 12 449 дақиқа
4. Рауль Гонсалес — 142 ўйин, 11 989 дақиқа
5. Тони Кроос — 151 ўйин, 11 635 дақиқа