Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунламасликка қарор қилди

Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунламасликка қарор қилди

Ҳужумчи Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунламасликка қарор қилди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Маълум қилинишича, 41 ёшли футболчи ноябрь ойидаги халқаро танаффусдан бошлаб яна миллий жамоа ихтиёрида бўлади.

Роналду Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 3-турида Данияга қарши ўйин олдидан Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этган эди. У таркибга киритилмаслигини билгач, жамоадан кетган. Бунга қадар футболчи 2-турда Норвегияга қарши 2:1 ҳисобида якунланган учрашувда ҳам майдонга тушмаганди.

Шундан сўнг ОАВда Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Аввалроқ Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш Роналду билан боғлиқ вазият учун узр сўрашга асос кўрмаётганини таъкидлаган ва футболчи хоҳласа, жамоага қайтиши мумкинлигини айтганди.

Криштиану Роналду 2003 йилдан буён Португалия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У миллий жамоа сафида 234 та ўйинда майдонга тушиб, 146 та гол урган.

Киритилди: Бугун 05:49. Ўқилди: 56 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!