Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Роналду Мадридда яна бир бизнес бошламоқда

Роналду Мадридда яна бир бизнес бошламоқда

Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” клуби ҳамда Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду бизнес фаолиятини кенгайтиришда давом этмоқда. Marca нашрининг ёзишича, ҳужумчи Мадрид марказида очилаётган янги, ёпиқ форматдаги Mega Members Club лойиҳасига ҳаммуассис сифатида қўшилди.

Манбага кўра, лойиҳа пойтахтдаги машҳур ресторан ва тунги клублар тармоғи эгаси Иньиго Ониева билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Тахминан 1000 квадрат метр майдонга эга бу клуб фақатгина махсус аъзолар кириши мумкин бўлган ёпиқ зона тарзида фаолият юритади.

Ичкарида мобил телефон, фото ва видео камералардан фойдаланиш мутлақо тақиқланади. Интерер эса 1950-йиллардаги Нью-Йорк услубида безатилган бўлиб, Soho House каби эксклюзив клублар концепциясига асосланган. Клуб ҳозирда якуний тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда ва расмий очилиш тез орада бўлиб ўтади. Очилиш маросимига дунёнинг машҳур шахслари келиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Роналду нафақат футбол майдонида, балки спортдан ташқарида ҳам катта даромад топган. У Nike, Армани каби йирик брендлар билан реклама шартномалари тузган, шунингдек, ўзининг CR7 бренди остида кийим-кечак, меҳмонхоналар ва спорт залларига ҳам сармоя киритган.

Киритилди: 17:44 27.11.2025. Ўқилди: 870 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!