Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Роналду: «Индивидуал совринлар унчалик муҳим эмас»

Роналду: «Индивидуал совринлар унчалик муҳим эмас»

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионати доирасидаги "Ал-Файҳа"га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

40 ёшли португалиялик 37-дақиқада ҳисобни тенглаштирган бўлса, иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда - 104-дақиқада пенальтидан унумли фойдаланиб, риёдликларга ғалаба келтирди.

"Гол уриш ҳар доим ёқимли, аммо энг муҳими - жамоанинг ғалабаси. Индивидуал совринлар унчалик муҳим эмас - мен "Ан-Наср" билан чемпионликни қўлга киритмоқчиман. Мен 22 йилдан бери ўйнайман, футбол - менинг бутун ҳаётим ва ҳозир жуда бахтлиман," - деди Криштиану ўйиндан кейинги интервьюсида.

Роналду Саудия Арабистони чемпионати тўпурарлари рўйхатида 8 та гол билан Жоау Феликс ва Жошуа Кингдан (9 тадан гол) кейин учинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 11:54 02.11.2025. Ўқилди: 656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!